Локация и контакты
Регион: Farg'ona viloyati
Адрес: Logon MFY
Широта: 40.275054
Долгота: 71.901375
Карта:Yandex Maps
Телефон: +998900000000
Сайт: https://www.oromgohlar.uz/uz/camp/98/bilimdon-oromgoh/
Детские лагеря
Farg'ona viloyati | Logon MFY
Фарғона вилоятидаги “BILIMDON” болалар оромгоҳи Фарғона тумани Лоғон қишлоғининг сўлим ва бахаво жойида, Фарғона шаҳридан 15 км масофада жойлашган.
Фарғона вилоятидаги “BILIMDON” болалар оромгоҳи Фарғона тумани Лоғон қишлоғининг сўлим ва бахаво жойида, Фарғона шаҳридан 15 км масофада жойлашган.
Оромгоҳ бир сменада 7-14 ёшдаги 200 нафар болаларни қабул қилиш имкониятига эга. Оромгоҳ ҳудуди умумий 9 гектардан зиёдроқ бўлиб, унинг ҳудудидаги боғда турли мевали ва манзарали дарахтлар мавжуд. Оромгоҳда замон талабларига жавоб берадиган ётоқхоналар, ошхона, спорт майдонлари, бассейн, кутубхона ва амфитеатр мавжуд.
Ётоқхоналарнинг барчаси кондиционер ва телевизор билан жихозланган, хожатхона ва ювиниш хоналари бино ичида жойлашган. Оромгоҳда болалар учун алоҳида тўгараклар биноси мавжуд бўлиб, у ерда 10 дан ортиқ замонавий тўгараклар фаолият олиб олиб боради. Оромгоҳга ҳар йилги мавсумда тажрибали тарбиячи ва педагоглар жалб этилади. Оромгоҳда 24/7 тартибида қўриқлаш ва тиббий хизматлар йўлга қўйилган.
Болаларга 12 кунлик дастур бўйича ҳар куни тадбирлар, танловлар ва кўнгилочар шоулардан иборат махсус дастурлар тайёрланади. Ушбу дастурлар болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва атрофдаги янги тарихий билимларга эга бўлиш имконини беради.
Болажонлар учун энг қизиқарли, қувноқ ва эсда қоларли ёзги дам олиш “BILIMDON” оромгоҳда!
Бу ерда болажонларини янги дўстлар, ҳаяжонли саргузаштлар, ўйин-кулгилар ва унутилмас таассуротлар кутмоқда!
Табиат қўйнида мазмунли ҳордиқ, спорт ўйинлари, ижодий машғулотлар ва қувноқ мусобақалар – барчаси фақат сизнинг фарзандларингиз учун!

Регион: Farg'ona viloyati
Адрес: Logon MFY
Широта: 40.275054
Долгота: 71.901375
Карта:Yandex Maps
Телефон: +998900000000
Сайт: https://www.oromgohlar.uz/uz/camp/98/bilimdon-oromgoh/
Цена:-
Услуги:
Оставьте первый отзыв.
Quick Publish занимает 1-2 минуты. В Advanced режиме доступны полные данные и контент на 3 языках.
Rolangizda e'lon joylashtirish ruxsati yo'q.